Основная информация
... CЕВГИсидан айрилиб кўз ёш тўкаётган йигит ва қизларга Уч дона сўз...
- ДАҲШАТ, АЛАМ, ҚАЙҒУ - биласизми бу нима..?
... Бу қачонки ота-онангизни қучоқлаб, бағрида тўйиб-тўйиб эркалангиз келадию, аммо улар энди бу дунёда йўқ...
- ДАХШАТ, АЛАМ, ҚАЙҒУ - биласизми бу нима..?
... Бу бир оғир дард туфайли бир неча кунлик умри қолган ўз фарзандингизнинг ўйинчоқлар ўйнаб, кулгулари жаранглаб хурсанд ўтиришини кузатиш...
- ДАХШАТ, АЛАМ, ҚАЙҒУ - биласизми бу нима .?
Бу қандайдир нобакор ота ёки она Ўз гўдагини ўлгунча уриб, савалашини кўриш ёки эшитиш...
Мана Булар олдида сизнинг жавобсиз
мухаббатингиз, бевафо ёрингиз, хиёнатдан, айриликдан, хижрондан, йиғлаб кўз ёш тўкишларингиз БИР ТИЙИН...!!!!
... СЕВГИ НИМА???
Қабилалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ЎЛДИРИШ учун тўпланганини, ўлиши мумкинлигини била туриб У Зотнинг тўшакларида ётган АЛИдир р.а ..!
- СЕВГИ БУ...
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган, Умар розиллоҳу анҳунинг талаблари билан Байтул Мақдис фатҳ этилганда, азонда «АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН РОСУЛУЛЛОҲ» деганда, олдин ҳеч ким у кишини бундай йиғлаганларини кўрмаган БИЛОЛдир р.а..!!
- СЕВГИ БУ...
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Оиша ҳақида менга озор берманглар» деган гапларида, ҳарфий ва феълий мужассамлашган ОИШАдир р.а ...
- СЕВГИ БУ...
«Росулуллоҳнинг ҳужраларини йўлида эдик, жуда чанқадим ва сув қўшилган сут келтирдим... Уни Росулуллоҳга узатдиб «Ичинг», дедим... Пайғамбар алайҳиссалом ичдилар, менинг эса чанқоғим босилди..», деган АБУ БАКРдир р.а ...
- СЕВГИ БУ...
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлдирилганликлари хақидаги (ЁЛҒОН) хабар тарқалганда, эндигина ўн беш ёшга тўлган бўлишига қарамай Макка йўлларида қиличини судраб юрган,
Исломда илк қиличини яланғочлаган ЗУБАЙРдир р.а...
- СЕВГИ БУ...
Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
... ~ «Нима тилагингиз бор?», деб сўраганларида, «Жаннатда Сиз билан бирга бўлишни сўрайман», деган РОБИЪА ИБН КАЛБдир р.а ...
- СЕВГИ БУ...
Баний Дийнор қабиласидан, эри, отаси,
укаси барчалари Уҳуд жангида, Аллоҳнинг йўлида вафот бўлиб, бу хабарни эшитиб, Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганда:
~ «Сизга мусибат етмаса бўлди ё Росулуллоҳ, қолганлари арзимасдир» деган АЁЛдир...
- СЕВГИ БУ...
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
... ~ «Нима рангингизни ўзгартирди?», деганларида, ~ «Мен бемор эмасман... Ҳеч қаерим ҳам оғримаяпти. Фақат, Сизни кўрмагунимча даҳшатга тушаман (яъни Сизни кўрмасдан тура олмайман, Росулуллоҳ саломатмиканлар деган ХАВОТИРда бўламан)», деган САВБОНдир р.а...
- СЕВГИ БУ...
Ғорга киришларидан олдин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
... ~ «Аллоҳга қасам, кирмай туринг...
Сиздан олдин мен кираман. Агар унда
(АЗИЯТ берадиган) бирор нарса бўлса, Сизгамас менга етсин», деган АБУ БАКРдир р.а ...
- СЕВГИ БУ...
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг карвонлари кўринганда, йиғлаган, Росулуллоҳ тасаллий бериб,
~ «Йиғламанг! Агар инсониятдан бир дўст танлашим керак бўлса, мен Абу Бакрни ўзимга ҳалил тутардим», деб айтганлари АБУ БАКРдир р.а ...
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
...